Қишлоқ Хўжалигида Ер Ишлари Ва Тупроққа Асосий Ишлов Бериш Машиналари

Authors

  • Саримсакова Шаҳодатхон Тошпўлатовна Aссистент Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти Андижон, Ўзбекистон

Keywords:

Тупроқ, намлиги, қаттиқлиги, солиштирма қаршилиги, хажмий массаси, ёпишқоқлиги, ўлчагич, структура, қишлоқ хўжалик машиналар, тупроқ-иқлим шароити, ағдаргичли, ағдаргичсиз, тупроқга минимал ишлов бериш системаси

Abstract

Тупроққа асосий ва юза ишлов бериш, ўғит сепиш, экин ва кўчат ўтказиш, экинга ишлов бериш, ўсимликларни ҳимоя қилиш, пахта териш, дон ва дуккакли экинларни йиғиб олиш, эм-хашак тайёрлаш, картошка, сабзавот, мева етиштириш ва ҳосилни йиғиб олиш ишлатиладиган бир қатор қишлоқ хўжалик машиналари мавжуд. Бу машиналарни республикамиздаги "Ўзқишлоқхўжаликмашхолдиог" компаниясига қарашли 17 та корхона ва чет мамлакатлардаги бир қатор фирма ва заводлар ишлаб чиқаради.

Республикамизнинг пахтачилик минтақаси учун турли модификасиядаги тракторлар, пахта териш машиналари, ярусли тарзда эр хайдайдиган ва ўсимлик қолдиқларини тупроқ остига кўмиб кетадиган оригинал плуглар, тукли ва туксиз чигит экадиган, плёнка остига экишга мўлжалланган пахта сеялкаиари, қатор ораларига ишлов берадиган ва ўғит солиб кетадиган култиваторлар кўплаб ишлаб чиқарилмоқда.

Бугунги кунларда қўшма корхоналардан "ЎзКейсмаш" корхонаси "Кейс-

2022" русумли ўзиюрар горизонтал шпиделли пахта териш машиналари, "Лемкин" (Олмония) фирмасининг эр хайдаш ва тупроқни экишга тайёрлаш агрегатлари, "Дегания Спреерес (Исроил) фирмасининг пневмоштангали пуркагичлари, "Агримонда" (Италия) фирмасининг ўсимлик зараркунандаларига қарши курашиш қуролларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Downloads

Published

2021-09-24