Чигитларни Тозалаш Ва Саралаш Технологиясини Такомиллаштириш

Authors

  • Исроилов Сардорбек-стажёр тадқиқотчи Андижон машинасозлик институти Андижон, Ўзбекистон

Keywords:

Пахта, пахта чигитлари, экиш, тозалаш, ёмонлаш, ифлосликлар, ёт аралашмалар, физик-механик хоссалар, ишқаланиш коэффициентлари

Abstract

Замонавий ишлаб чиқаришнинг асосий вазифаларидан бири халқ хўжалигининг устувор ўсиши, илмий техник тизимни ривожлантириш орқали аҳолининг турмуш шароитини яхшилашдан иборат.  Бундан ташқари, шу йўналишда республиканинг ишлаб чиқариш қобилиятини, ресурслардан тежаб-тергаб фойдаланиш ва иш сифатини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратмоқ лозим. Бу борада амалга оширилган ишлар ичида тайёрланаётган пахта чигитининг сифати ҳамда корхонада тола чиқиш миқдорини ошириш катта аҳамиятга эга. Ҳозирда замон талабидан келиб чиққан ҳолда мавжуд пахта тозалаш корхоналаридаги момиқ ажратишнинг технологик жараёнига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чигитни тозалаш машиналарига, айниқса, чет аралашмалардан тўла тозалаш, толадор чигитни ажратиб олиш вазифалари қўйилмоқда. Бундан ташқари, юқори сифатли пахта толаси, момиғи ва чигитини3ишлаб чиқариш мақсадида пахта тозалаш корхоналарининг техник иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда олинаётган тўқимачилик хом ашёсининг йўқотилишига йўл қўймаслик даркор.

Downloads

Published

2021-10-08

How to Cite

тадқиқотчи, И. С.-с. . (2021). Чигитларни Тозалаш Ва Саралаш Технологиясини Такомиллаштириш. IJTIMOIY FANLARDA INNOVATSIYA ONLAYN ILMIY JURNALI, 1(4), 4–7. Retrieved from http://sciencebox.uz/index.php/jis/article/view/150