Инсектицидларни Токсико-Гигиеник Баҳолаш

Authors

  • Саломова Ҳ. Ж. Бухоро давлат тиббиёт институти, Ўзбекеистон

Keywords:

токсико-гигиеник баҳолаш, сурункали заҳарлилик хусусиятлари, инсектицид, гигиеник меъёр ва регламентлар

Abstract

Мамлакатимизда ва дунёнинг қатор мамлакатларида бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири, биосферанинг кимёвий бирикмалар билан ифлосланганлиги ва уни баратараф этиш ҳисобланади. Кўпчилик инсектицидларнинг ўсимликлар ва ҳайвонлар организмига тўпланиши асосий хавф ҳисобланиб, охирги занжир озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланади. Бу ўз навбатида биосферанинг айрим худудларида экологик мувозанатнинг бузилишига олиб келмоқда.

Жаҳонда турли пестицидларни токсико-гигиеник баҳолаш ва гигиеник жиҳатдаги талабга мос келадиган меъёрларни ишлаб чиқиш борасида қатор илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу борада танланган инсекцидининг ўткир заҳарлилик хусусиятларини, кўз шиллиқ қавати, терига қўзғатувчанлик хусусиятини, ўртача ва ўлим қиймати, сурункали заҳарлилик хусусиятлари ҳамда организмга тўпланиш даражаси, инсектициднинг организмни максимал кўтариш ва ўртача кунлик миқдори, унинг кимёвий тузилиши асосида заҳарлилик хусусияти, узоқ таъсир асоратлари, яъни, эмбриотоксик, гонадотоксик, мутаген, онкоген таъсир механизмларини ҳамда танланган инсектициднинг атроф-муҳитга, яъни, атмосфера ҳавоси, ишчи соҳалар ҳавоси, тупроқ, сув ҳавзалари, озиқ-овқат махсулотлари хавфсиз гигиеник меъёр ва регламентларини ишлаб чиқиш муҳим илмий-амалий йўналишлар алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Downloads

Published

2022-10-29

How to Cite

Ҳ. Ж., С. . (2022). Инсектицидларни Токсико-Гигиеник Баҳолаш. SCIENTIFIC JOURNAL OF APPLIED AND MEDICAL SCIENCES, 1(5), 45–49. Retrieved from https://sciencebox.uz/index.php/amaltibbiyot/article/view/4076