Атроф-Муҳитни Инсектицидлар Билан Зарарланишдан Мухофазалаш

Authors

  • Саломова Ҳ. Ж. Бухоро давлат тиббиёт институти

Keywords:

Инсектицидлар, синтетик пиретроидлар, хавфлилик даражаси, озиқ–овқат маҳсулотлари, муҳофаза

Abstract

Мақолада айни вақтдаги глобаллашув шароитида ер юзида инсоният популяциясининг шиддат билан ошиб бориши сабабли, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб йилдан-йилга ошиб бораётганлиги келтирилган. Ер юзининг оғир иқлим шароитида жойлашган давлатларида аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат билан таъминлаш муаммоси кун тартибига айланган бўлиб, озиқ-овқат махсулотларининг етарли бўлмаган қисми қишлоқ хўжалиги махсулотлари билан тўлдиришни тақазо қилади. Шу сабабли, қишлоқ хўжалигида инсектицидлар ишлатиш ҳажмини камайтиришнинг иложи бўлмаяпти.

Инсектицидларни халқ хўжалигида кенг миқёсда ишлатиш тупроқни, ер ости сизот ва ичимлик сувларини ҳамда ўсимликлардан олинадиган озиқ–овқат маҳсулотларини ифлосланишига олиб келади. Кўпчилик инсектицидларнинг ўсимликлар ва ҳайвонлар организмига тўпланиши асосий хавф ҳисобланиб, охирги занжир озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланади. Ўзбекистон республикаси ҳудудида асосий мақсад ҳосилдорликни ошириш бўлганлиги сабабли табиат ва инсон  учун ҳалокатли бўлган инсектицидларни халқ хўжалигида кенг миқёсда ноўрин қўлланиши нафақат мавжуд экотизимга балки респулика ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли саломатлигига аянчли таъсир кўрсатганлигини таъкидлаб ўтишимиз мумкин.

Инсектицидларнинг инсон соғлигига салбий таъсир этиши асосий хавф ҳисобланади. Олимларнинг илмий ишларида қишлоқ хўжалиги экинларини кимёвий муҳофазалаш тадбирлари аҳоли соғлиги билан боғлиқ ҳолда олиб борилиши исботланган. Шу сабабдан ҳозирги мавжуд экотизимни сақлаб туриш, қишлоқ хўжалиги фаолияти натижасида олинаётган озиқ-овқат махсулотларининг хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш, шунингдек миллат генофондини муҳофаза этиш мақсадида кимёвий препаратларнинг қишлоқ хўжалигида ишлатишга рухсат беришдан олдин улар чуқур токсикологик ва гигиеник текширишдан ўтказилиши лозим. Синтетик пиретроидларни табиий пиретроидлар билан қиёслаганда улар юқори инсектицид фаолликка эга бўлиб, зараркунандалар организмига узоқ вақт сақланади ва ёруғликка нисбатан чидамлидир. Бундай хусусиятлари асосида улар ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун қишлоқ хўжалигида кенг миқёсда ишлатилади. Пиретроидларнинг паст босимда буғланиши эвазига улар ҳаво орқали табиатга кам тарқалди, шу сабабли инсон организми учун кам хавфли бўлган инсектицидлардан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш имконини беради.

Downloads

Published

2022-11-15

How to Cite

Ж., С. Ҳ. . (2022). Атроф-Муҳитни Инсектицидлар Билан Зарарланишдан Мухофазалаш. SCIENTIFIC JOURNAL OF APPLIED AND MEDICAL SCIENCES, 232–237. Retrieved from https://sciencebox.uz/index.php/amaltibbiyot/article/view/4265