ЖАМОАТ ТАРТИБИ ВА ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАР ТАҲЛИЛИ

Authors

  • Рахимов Ж. Ю. ИИВ Академияси магистратура тингловчиси

Abstract

Барча давлатларда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш муҳим масалалардан бири бўлиб, ушбу вазифа билан шуғулланувчи таркибий бўлинмаларни бошқариш турли йўллар ва усуллар орқали амалга оширилади. Ушбу соҳада ҳар бир давлат ўзига хос тажрибага эга бўлиб, уларни ўрганиш ҳамда юртимизда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш тизимига татбиқ этиш бугунги кунда долзарб масалалардан биридир. Зеро, Президентимиз таъкидлаганларидек, «бугунги кунда ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш учун ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда, амалий фаолиятга янгича иш услублари ва механизмларини, хусусан, рақамли технологияларни кенг татбиқ этиш вазифасига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим». Бу борада тадқиқот олиб борган ҳуқуқшунос олимлар ҳам хориж тажрибасини ўрганиш жамиятни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларни белгилаб олиш, башариятнинг узоқ тарихий тараққиёти жараёнидаги янглишувлар ва хато ёндашувларга қайта йўл қўйилишининг олдини олиш имконини беришини қолаверса, хорижий давлатларнинг тажрибасини синчковлик билан ўрганиш ва жорий этишда ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш лозимлигини таъкидлаганлар.

Downloads

Published

2022-06-17