ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШДА ПЕДАГОГ ВА ПСИХОЛОГНИНГ ИШТИРОКИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛРИ
Keywords:
вояга етмаганлар, педагог, психолог, мутахассис, хорижий давлатлар қонунчилиги, махсус билимлар, жиноят-процессуал қонунчилигиAbstract
Мазкур мақолада вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларни олдини олиш, процессуал ҳаракатларини амалга оширишда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, ишни судга қадар юритишда педагог ва психолог иштирокини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилиб, олимларнинг фикрлари таҳлил қилинган. Шунингдек, айрим МДҲ давлатларининг жиноят-процессуал қонунчилигига ҳам мурожат қилиниб, вояга етмаганлар билан ўтказиладиган процессуал харакатларнинг ўзига хос жиҳатларини хисобга олган ҳолда қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига оид таклифлар илгари сурилган. Педагог ва психолог ўзининг процессуал ҳаракатларида аниқ вазифаларни ҳал қилишини ҳисобга олиб, вояга етмаганларни сўроқ қилишда уларнинг иштироки мажбурий деган хулосага келинган.