ЖИНОЯТ ҲАҚИДАГИ АРИЗА ВА ХАБАРЛАРНИ ТЕКШИРИШДА ДАЛИЛЛАР МАҚБУЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
Keywords:
терговга қадар текширув, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, холислар иштироки, далилларни расмийлаштириш ва бу жараёнда ёрдамчи усуллардан фойдаланишAbstract
Мақолада муаллиф томонидан жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни текшириш жараёнида ўтказиладиган процессуал ҳаракатларини, хусусан, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатини ўтказиш жараёнида далиллар мақбуллиги қоидаларига риоя қилиниши ҳолати атрофлича таҳлил қилинган. Бу борада хорижий давлатлар қонунчилиги, олимлар ва мутахассисларнинг фикри ўрганилиб, тергов ҳаракатлари натижаларини расмийлаштиришни соддалаштирилган тартибини жорий этишга доир таклифлар билдирилган.