ТУРЛИ ОРГАНИК ЧИҚИНДИЛАР АСОСИДА БИОКЎМИР ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ ВА УНИНГ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЎРГАНИШ

Authors

  • Ойбек Шукуров Ўзбекистон Миллий университети Микробиология ва биотехнология кафедраси таянч докторaнти
  • Зафаржон Жаббаров Ўзбекистон Миллий университети Тупроқшунослик кафедраси мудири, б.ф.д., профессор
  • Дилфуза Эгамбердиева Ўзбекистон Миллий университети Микробиология ва биотехнология кафедраси дотценти

Keywords:

пиролиз биокўмир макро-микроэлементлар, электрон микраскоп

Abstract

Биокўмир олиш учун хом ашё сифатида имкон қадар арзон, иккиламчи зарарсиз ва потенциал захираси кўп маиший чиқиндилар, парранда гўнги, буғдой сомони, канализация чўкинди лойлари танланди.

Биокўмир ишлаб чиқаришда пиролиз жараёнининг ҳароратга боғлиқлигини инобатга олиб маиший чиқинди, парранда гўнги ва буғдой сомони хом ашёларининг оптимал кўрсаткичи 400 °C да биокўмир ҳосил бўлди ва яхши натижа берганлиги аниқланди. Биокўмир фоиз миқдори ва макро-микро элементлари айнан шу ҳароратда юқорилиги аниқланди. Олинган биокўмир турли макро-микро элемнтларнинг миқдори хар-ҳил эканлиги аниқланиб, микроэлементлардан Fe, Cu, Sr, Mn, Mo, Zn, ҳамда макро элементлардан С, K, P, Ca каби элементларнинг миқдори нисбатан юқори эканлигиилмий жихатдан исботланди. Пиролиз қилиб олинган биокўмирларни электрон микраскопик таҳлили ўрганилганда парранда гунги ва маиший чиқинди биокумирида пораларниннг кўплиги ва ғовакдорлиги аниқланди.

Downloads

Published

2022-12-07