ФЕБРИЛ ВА АФЕБРИЛ ХУРУЖЛАРНИНГ ЭТИОЛОГИК, КЛИНИК-НЕВРОЛОГИК ВА НЕЙРОФИЗОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Authors

  • Ғаффорова Висола Фурқатовна Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Неврология кафедраси ассистенти

Abstract

Фебрил тутқаноқлар (хуружлар, ФТ) бугунги кунда педиатрия амалиётида пароксизмал ҳолатларнинг кўп учрайдиган варианти ҳисобланади. Эпилепсия хуружларининг бу эпизодлари мактабгача ёшдаги болаларда гипертермияда юзага келиб, нейроинфекция билан боғлиқ эмас. ФТ ижобий сифатли, ёшга боғлиқ бўлган, генетик детерминацияланган ҳолат ҳисобланади, бунда бош мия юқори ҳароратга жавобан юзага келувчи эпилепсия хуружларига берилувчан бўлади. Мактабгача бўлган ёшдаги болаларда ФТ аксарият ҳолатларда транзиторли ҳисобланади, лекин шу билан бирга алоҳида эпилептик синдромлар таркибига кириши мумкин. 6 ойдан 6 ёшгача бўлган болаларда фебрил тутқаноқларининг тарқалганлиги 2-5% ни ташкил этади. Ўғил болалар қиз болаларга қараганда кўпроқ дучор бўлади, нисбат 1,5-2:1. Касалликнинг юқори нуқтаси 18 ойлик ёшда кузатилади. 80% беморларнинг оила анамнезида турли этиологияли тутқаноқ эпизодлари аниқланади. 25% болаларнинг ота-оналари шунингдек болалик ёшида ўхшаш белгилардан азият чекишади.

Downloads

Published

2022-12-19