ПОЕЗДЛАРГА ОГОҲЛАНТИРИШЛАР БЕРИШНИИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИНИ ҚЎЛЛАШ ОРҚАЛИ ЭНЕРГЕТИК ҲАРАЖАТЛАРИНИ КАМАЙТИРИШ

Authors

  • Н.С. Тохиров
  • Давирова Шахло Шукуруллаевна

Keywords:

ҳаракат ҳавфсизлиги, огоҳлантириш бланкаси, маневр ишлари, поезд машинисти, моделлаштириш, тармоқни моделлаштириш, тармоқни режалаштириш ва бошқариш, тармоқ графиги, Перт усули, йўл устаси, поезд диспетчери, бекат навбатчиси, йўл хўжалиги диспетчери, телеграф.

Abstract

Ушбу мақолада ташиш жараёнларида поездларининг участкадаги ҳаракатида поездларга огохлантириш бериш орқали юзага келувчи электр энергияси сарфи ҳисоби ва уларни камайтириш усуллари кўриб чиқилган. Поездларга огоҳлантиришлар беришниинг автоматлаштирилган тизимининг таклиф этилаётган ишлаш технологияси ва ушбу технологиянинг энергетик сарфларнинг камайишига таъсири ёритиб ўтилган. Ўзбекистон темир йўллари поэздларга огоҳлантиришларни бериш ва бекор қилишнинг  автоматлаштирилган тармоқ модели тузилган. Махсус автоматлаштирилган тизим (АС) електрон ҳужжат айланиши жараёнларини қўллаб-қувватлайди ва ҳисоботларни автоматлаштирилган режимда тайёрлайди. Ҳужжат оқими жараёнини математик моделлаштириш учун бу ишда тармоқни режалаштириш ва бошқариш усулларидан фойдаланилади. Темир йўл излари носозлигида поездларга огоҳлантириш бериш бўйича таклиф етилаётган технологиянинг хусусиятлари баён етилган. ПЕРТ усули ишнинг тасодифий вақт хусусиятларини ҳисоблаш учун ишлатилади. Ҳодисаларнинг вақт хусусиятлари критик йўл усули билан аниқланади. Бажариш муддатининг оптимистик, эҳтимолий ва пессимистик баҳосини кўрсатган ҳолда иш кетма-кетлигини ифодаловчи, шунингдек, ҳисоб-китоблар натижалари ўртача вақт ва фарқларни аниқлаш учун жадваллар тузилади. Тармоқ бўйича иш жадвали тузилди ҳужжат оқими технологиясига мувофиқ, унинг ёрдамида ҳужжат оқими жараёнига киритилган ишларни бажариш муддатлари аниқланади. Критик ва критик бўлмаган йўлларнинг давомийлиги аниқланади .

Мақолада келтирилган натижалар тавсия этилган ҳужжат айланиши технологиясининг самарадорлигини тасдиқлайди. Поездларга бериладиган ва бекор қилинадиган огоҳлантиришларни автоматлаштирилган тизими темир йўл транспортида сарфланадиган вақтни камайтириш, иш унумдорлигини ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш кутилмоқда.

Downloads

Published

2023-05-05

How to Cite

Н.С. Тохиров, & Давирова Шахло Шукуруллаевна. (2023). ПОЕЗДЛАРГА ОГОҲЛАНТИРИШЛАР БЕРИШНИИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИНИ ҚЎЛЛАШ ОРҚАЛИ ЭНЕРГЕТИК ҲАРАЖАТЛАРИНИ КАМАЙТИРИШ. IJTIMOIY FANLARDA INNOVATSIYA ONLAYN ILMIY JURNALI, 3(5), 9–23. Retrieved from https://sciencebox.uz/index.php/jis/article/view/6865