САИД АҲМАД АСАРЛАРИДА ТИЛ ВА НУТҚ ҲОДИСАЛАРИ

Authors

  • Махмудова Фарангиз Музаффар қизи Қарши давлат университети Ўзбек тилшунослиги кафедраси ўқитувчиси

Keywords:

тил бирликлари, нутқ бирликлари, индивидуал услуб, бадиий нутқ, бадиий асар тили, лисоний восита, ҳажвий асар, тадқиқот

Abstract

Тилшуносликда муайян ижодкорнинг тилдан фойдаланиш маҳорати, тил воситаларининг нутқда воқеланиши масалалари кенг ўрганилмоқда. Ёзувчининг индивидуал услуби, бадиий асарнинг сифати ва қиммати, биринчи навбатда, унинг тили билан белгиланади. Шу сабабли, бадиий асар тили ва ёзувчининг индивидуал услуби масалалари, бадиий нутқ услубиятини тадқиқ этиш лингвистларнинг диққатини тортмоқда. Саид Аҳмад асарлари тадқиқотларида лисоний имкониятларнинг нутқий воқеланиш хусусиятлари изоҳига, изланишларда асар тилининг қайси жиҳатлари ёритилган эканлигига қисқача тўхталамиз.

Downloads

Published

2022-03-12