СУРУНКАЛИ ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИ ТУРЛИ СОНДАГИ КОМОРБИД КАСАЛЛИКЛАР БИЛАН КЕЧГАНДА ДАВОЛАШ ВА ДИАГНОСТИК ТАҲЛИЛЛАР

Authors

  • Эркинова Нигора Эркиновна Бухоро давлат тиббиёт институти

Keywords:

TGF-β1,α-ЎНО, коморбид касалликлар,альбуминурия, юрак ичи гемодинамикаси

Abstract

Сўнгги йилларда беморларда мавжуд бўлган ёки асосий касаллик негизида юзага келган ва ундан фарқ қиладиган хасталикларга алоҳида эътибор берилмоқда. Аҳоли ўртасида ўлимнинг етакчи сабабларидан бири юрак қон-томир (ЮҚТ) касалликлари ҳисобланади ва ҳар йили жаҳонда 17 миллион киши унинг оқибатида ҳаётдан кўз юмади. Улар орасида сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) асосий ўрин тутади ва аксарият ҳолларда бунга коморбидлик ҳолатларининг мавжудлиги сабаб бўлади. Ҳақиқатдан ҳам энг кўп коморбидлик СЮЕ кузатилади ва бу ўртача 92% ташкил этади. Юқори коморбидлик сурункали касалликлар оқибатидаги ўлим кўрсаткичларининг ортишига, ҳаёт сифатининг пасайишига хамда ижтимоий мослашувнинг бузилишига олиб келади. Шу сабабли СЮЕ мавжуд беморларда кузатиладииган коморбид касалликларни ўз вақтида ташхислаш, монанд даволаш хамда профилактика чоралари тиббиётнинг долзарб муаммоси хисобланади.

Downloads

Published

2022-12-07