СУРУНКАЛИ ЮРАК ЮТИШМОВЧИЛИГИ МАВЖУД БЕМОРЛАРДА БУЙРАК ФУНКЦИЯСИНИ ЎРГАНИШ

Authors

  • Эркинова Нигора Эркиновна Бухоро давлат тиббиёт институти
  • Рахмонова Камола Музробовна Бухоро давлат тиббиёт институти

Keywords:

СЮЕ, коморбидлик, альбуминурия, фиброз

Abstract

Замонавий ташхислаш ҳамда даволашни ўзига хос ҳусусиятлари, шунингдек тиббий хизмат кўрсатиш сифатининг юқорилиги, турмуш тарзини тобора яхшиланиши, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва тиббий тиклаш дастурини кенг жорий этилиши, ёши улуғ кишилар сонини кўпайишига, бу эса ўз навбатида сурункали юқумли бўлмаган касалликларни кенг тарқалишига олиб келмоқда Бу борада ушбу ҳолат аниқланган беморларда кузатиладиган коморбидлик сабаблари ва ривожланиш механизмини тўлақонли таҳлил қилиш, организмда юрак ва буйрак дисфункциясига олиб келувчи омилларни ўрганиш тиббиётнинг муҳим муаммоларидан биридир. Хусусан, альбуминурия, гиперальдостеронизмни оқибатида юзага келган буйраклар дисфункциясини эрта аниқлаш ва самарали даволаш усулларини ишлаб чиқиш; альбуминурия билан фиброз маркерларини ўзаро боғлиқлигини аниқлаш, ушбу омилларни касаллик патогенезида муҳим ўрин тутишини асослаш; патологик жараёнга самарали таъсир қилиш йўллари ва монанд даволаш усулларининг рационал асосларини яратиш; беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган тадбирларни такомиллаштириш мазкур муаммога оид илмий тадқиқотларнинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.

Downloads

Published

2022-12-08